Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ернинг муҳим кўрсаткичлари кескин ёмонлашди — «порох бочкаси»

Ернинг муҳим кўрсаткичлари кескин ёмонлашди — «порох бочкаси»

Фото: «Twitter»

Ернинг муҳим кўрсаткичлари кескин ёмонлашди. Бу ҳақда Орегон университети олимлари огоҳлантиришмоқда.

Экспертлар зилзилалар, сув тошқинлари ва бошқа табиий офатлар нега кўпайиб кетганининг сабабини топишди.

Ҳаммасига сабаб — сайёрамиздаги иқлим ўзгаришлари.

Тадқиқотчиларнинг кузатувларига кўра, 2020 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ учта йилдан бири бўлди. Сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, тўфонлар — табиий офатлар сони ва кучи кўпайиб боряпти.

Энг ёмони, сайёрамизда иссиқхона газлари миқдори ошиб боряпти. Бу каби ҳолатлар Ерни «порох бочкаси»га айлантириб қўймоқда.

«Ернинг ҳаётий муҳим тизимлари кескин ўзгаришга учраётганини тасдиқловчи маълумотлар сони ошиб боряпти, бу бурилиш палласи бўлиши мумкин», — дейишмоқда тадқиқотчилар.

Ўзгаришлар коралл рифларининг емирилиши, Амазония тропик ўрмонлари майдонининг қисқариши, Ғарбий Антарктида ва Гренландия муз қалқонларида дарзлар пайдо бўлаётгани билан боғлиқ.

Жаҳон миқёсидаги пандемия локдауни ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтирди, бироқ иқлим ўзгаришига ижобий таъсир кўрсата олмади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг