Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон Ироқдан электр энергиясини узиб қўйди

Эрон Ироқдан электр энергиясини узиб қўйди

Фото:«Mehr News Agency»

Эрон қарз миқдори кўпайиб кетгани сабабли Ироқдан электр энергиясини узиб қўйди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Ироқ электр энергияси вазирлиги матбуот котиби Мусъаб ал-Мударриснинг айтишича, қарзларнинг йиғилиб қолиши туфайли кеча Эрон Ироқдан электр энергияси узатишни кесиб қўйган. Шу туфайли Майсон, Зикар ва Басра туманлари аҳолиси электр энергиясисиз қолган.

Вазир Эрон ҳукумати билан электр энергияси бўйича яна учрашишини маълум қилди.

Ўтган йили август ойида Ироқ Электр энергияси вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Ироқнинг бир кунлик электр энергиясига эҳтиёжи 23 минг мВ экан. Лекин Ироқда ҳозир бор-йўғи 15700 мВ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг