Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Эроннинг IRIB давлат телеканали Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт қўниш вақтида ҳалокатга учраганини айтмоқда.

Associated Press нашри маълумотларига кўра, мамлакат етакчиси Шарқий Озарбайжонга сафарда бўлган. Давлат телеканали вертолёт ҳалокати Озарбайжон чегарасига яқин ҳудуддаги Жулфа  шаҳри яқинида содир бўлганини, айни пайтда қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб боришга уринаётганини маълум қилди.

Вертолётда Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошем ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиян ҳам бўлган.

Ҳалокатга қуюқ туман сабаб бўлгани ҳақида тахминлар айтиляпти. Ҳозирча ҳукумат расмийлари томонидан ҳодисага изоҳ берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Иброҳим Раисий бугун чегара ҳудудида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг