Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия жануби-шарқида даҳшатли авария юз берди, ўнлаб одамлар қурбон бўлди

Туркия жануби-шарқида даҳшатли авария юз берди, ўнлаб одамлар қурбон бўлди

Фото: Google.com

20 август куни Туркия жануби-шарқида юк машинасининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда TRT.

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фахриддин Хожа баёнот берди.

«Aфсуски, бизда янги бахтсиз ҳодиса юз берди. Мардин вилоятининг Дерик туманида юк машинасининг тормози ишламай қолди, у оломон устига бостириб келди, 16 киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳат олди, улардан саккиз нафари оғир», — деб ёзди вазир Twitterда.

Ҳодиса Сурия билан чегарадаги Мардин вилоятида содир бўлган. Юк машинасининг тормози ишламай қолган, у дастлаб тўхтаб турган иккита машинага, кейин эса кафе жойлашган бинога бориб урилган.

Кейинроқ Мардиндаги бахтсиз ҳодиса фактини Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу тасдиқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг