Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евро-2024. Испания энг оғир ўйинни Францияга қарши ўтказади

Евро-2024. Испания энг оғир ўйинни Францияга қарши ўтказади

Фото: Чемпионат

Бугун, 9 июл тунги соат 23:59 да Испания ва Франция терма жамоалари футбол бўйича Европа чемпионати яримфиналининг илк ўйинини бошлаб беради.

Мухлисларнинг наздида, яримфиналга энг ёрқин футбол ўйнаган Испания ва Нидерландия ҳамда антифутбол кўрсатган, эҳтиёткор ва ҳимояланган Франция ва Англия етиб келди. Финал жозибадорлиги яримфинал ўйинларининг қай тарзда ўтишига ва натижаларига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Турнир ғолиблигига даъвогарлигини ўйинлари билан исботлаб келаётган Германия ва Испания чоракфиналдаёқ тўқнашиб қолиб, «финал олдидан финал»ни ўтказиб беришди. Қўшимча таймларнинг сўнгги дақиқаларидаги гол испанлар учун яримфинал эшигини очди.

«Пирр ғалабаси»га монанд ушбу зафар испанларга қимматга тушиши мумкин.

Гарчи Испания финалга чиқиш учун фаворитроқ саналса-да, немисларга қарши ўйинда асосий таркибнинг уч футболчисидан айрилиш — бош мураббий учун ҳақиқий бошоғриқ. Гуруҳ, 1/8 ва чоракфиналда катта ишни бажарган футболчилар: ҳимоячилар — Даниэл Карвахал («Реал Мадрид») ва Робин ле Норман («Реал Соседад») дисквалификация туфайли Францияга қарши ўйинда майдонга туша олмайди, яримҳимояда порлаётган Педри («Барселона») эса оёғидан шикастланди — у турнирда жамоасига бошқа ёрдам беролмайди.

Шунга қарамасдан, Евро-2024 га келиб машҳур бўлиб кетган бош мураббий Де ла Фуэнтенинг яширин қуроллари борлигига ишонамиз, «қизил фурия» энди оғзи ошга етганида тўхтаб қолишига эса аксинча.

Деярли биронта ўйинида ўзига ўхшамагани ва бинойидай гол ура олмагани учун танқидлар ва кулгу садоларидан «француз хўрози» финал остонасида «уйғониб қолса» ҳам ажабмас. Таркиб зўр, йўқотишлар йўқ, эҳтимолки, Дешам сўнгги сўзларни охирги ўйин(лар)га атаб қўйган. Кўрамиз. Марди майдон бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг