Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Евро-2024. Испания Францияни енгиб, финалга йўл олди

Евро-2024. Испания Францияни енгиб, финалга йўл олди

Фото: Спорт-Экспресс

Европа чемпионатининг биринчи яримфинал ўйини якунига етди: унда Испания ва Франция терма жамоалари тўқнашди. Мюнхендаги «Алянц-Арена»да ўтган ўйинни словениялик ҳакам Славко Винчич бошқариб борди.

Ўйиндан ўйинга кучайиб бораётган испанлар французларни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Ҳисобни французлар ҳужумчиси Рандал Коло-Муани 9-дақиқада очди. «Қизил фурия»нинг қанот ҳужумчиси, 16 ёшли Ламин Ямал 21-дақиқада олисдан йўллаган ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклади. 25-дақиқада яримҳимоячи Даниэл Олмо испанларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи таймда майдонда тўлиқ устунликни қўлга олган испанлар ғалабали ҳисобни ўйин якунига қадар сақлаб қолишди.

16 ёш 362 кунлик Ямал Пеленинг рекордини янгилади ва терма жамоалар миқёсида йирик турнирларда гол урган энг ёш футболчига айланди.

Испания терма жамоаси финалда Нидерландия – Англия ўйини ғолиби билан ўйнайди. Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк»да ўтадиган ушбу яримфинал 10 июл соат 23:59 да бошланади.

Евро-2024. Яримфинал

Испания — Франция 2:1

9 июл, «Алянц Арена»

Голлар: Ямал (21), Олмо (25) — Коло-Муани (9).

Испания: Симон, Навас (Вивиан, 58), Начо, Лапорт, Кукуреля, Руис, Родри, Олмо (Мерино, 76), Уилямс (Субименди, 90+4), Ямал (Ферран Торрес, 90+4), Мората (Ойарсабал, 76).

Франция: Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 62), Рабио (Камавинга, 62), Чуамени, Дембеле (Жиру, 79), Мбаппе, Коло-Муани (Барколя, 63).

Огоҳлантиришлар: Навас (14), Чуамени (60), Камавинга (89), Ямал (90+1).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг