Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа ҳақида сиз билмаган 40 та факт!

Европа ҳақида сиз билмаган 40 та факт!

Саграда Фамилиа

«Хabar.uz» карантинда зерикмаслик учун қизиқарли материаллар беришни давом эттиради. Маълумки, бугунги кунда деярли барча давлатларда коронавирус пандемияси туфайли саёҳатлар тўхтаб қолди. Аммо, бу уйда туриб ҳам жаҳондаги кўплаб ажойиботлардан баҳраманд бўлишингизга халақит бермайди.

Шундай қилиб, ушбу мақоламиз орқали қарийб 4 миллион квадрат милни ташкил этувчи Европа қитъаси ҳақида 40 та қизиқарли маълумот билан танишишингиз мумкин.

Барселонадаги Саграда Фамилиа қурилиши пирамидаларга кетказилган вақтдан ошиб кетди

Маълумки, Мисрнинг қадимий пирамидалари миллодан аввалги 2589 – 2504 йиллар, яъни 85 йил давомида қурилган.

Антоний Гауди эса, ўзининг энг яхши асари – Саграда Фамилиа қурилишини 1882 йилда бошлаган ва у ҳозир ҳам давом этмоқда. Гауди ишининг якунини кўролмади.

Маълумотларга кўра, Барселона қурилишни 144 йилда, аниқроғи 2026 йил Гауди вафотининг 100 йиллиги арафасида ниҳоялаш ният қилган.

Деярли ҳар бир шаҳарда Виктор Гюго номи берилган кўча бор

Франция ўзининг энг машҳур шоири ва ёзувчиси Виктор Гюгони ҳар доим шарафлайди. Унинг номи берилган кўчалар мамлакатдаги деярли ҳар бир шаҳарда мавжуд.

Гюго нафақат машҳур адиб, балки ўз давлатига содиқ сиёсий адвокат сифатида хизмат қилган. Шу сабабли ҳам француз валютасида унинг тасвири туширилгани ажабланарли эмас.

Чақалоқ исмларидан 7000 таси тасдиқланган ва 5таси тақиқланган

Данияликлар болаларига ҳукумати томонидан тасдиқланган 7000 та исмлардан бирини қўйиши мумкин. Аммо агар бирон бир ноёб номни хоҳласангиз, буни амалга ошириш учун ҳукуматдан рухсат олишингиз керак бўлади.

Қизиғи, мамлакатда Jakobp, Ashleiy, Anus, Monkey ва Pluto исмлари таъқиқланган. Шунинг учун мабодо сиз ушбу исмлардан бирини хоҳласангиз ҳам, буни қўя олмайсиз.

Эйфел эмас Париж Диснейлэнди

Агар Европанинг энг диққатга сазовор жойлари ҳақида ўйлаганингизда, эҳтимол Эйфел минораси хаёлингизга келиши мумкин.

Тўғри, у бениҳоя гўзал иншооот. Бироқ, у йилига 7 миллион меҳмонни қабул қила олади. Париж Диснейлэнди эса, 9,7 миллионга яқин сайёҳларни ўз бағрига сиғдира олган.

Ҳар ўн нафар европаликнинг бири IKEA тўшагидан фойдаланади

IKEA маҳсулотлари Европада шу қадар кенг тарқалганки, қитъадаги ҳар ўн нафар чақалоқдан биттаси ва Буюк Британияда ҳар бешта инсондан биттаси ундан фойдаланади.

Ушбу маълумот омма орасида кенг тарқалган бўлса-да, статистика аниқ қаердан келиб чиққани номаълум.

Европада ёмғир ўрмони мавжуд

Европанинг иқлими ёмғир ўрмонлари учун имкон беради. Охирги қолган ўрмонлардан бири Босния ва Герцеговинадаги Перусикадир. 3500 гектарлик ўрмон ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Уэлсда 57 ҳарфли шаҳар бор

Ҳайратланарли! Аммо Уэлсда 57 та ҳарфдан иборат шаҳар бор. Ўша ном Уэлсда «ғор» деган маънони англатади. Буни талаффуз қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Скандинавиядаги 10 та жой номи битта ҳарфдан иборат

Дания, Швеция ва Норвегиядаги 10 та қишлоқ номи битта ҳарфдан ташкил топган. Бу «Å» яъни, барча скандинав тилларида «кичик ирмоқ ёки дарё» деган маънони англатади. Ушбу ном мамлакатларда тўққиз марта учрайди.

«Орол» деган маънони англатувчи «Ö» эса, Швецияда жойлашган.

Францияда чўчқага Наполеон номини бериш мумкин эмас

Францияда уй ҳайвонлари, хусусан чўчқага Наполеон номини бериш мумкин эмас. Ушбу ғалати қонун дастлаб Наполеон даврида жорий қилинган.

Британия музейи коллекциясининг фақат 1 фоизи намойишга қўйилади

Британия музейининг коллекцияси жуда катта – 8 миллион санъат ва қадимий буюмлардан ташкил топган. Бироқ уларнинг барчаси ҳам намойиш этилавермайди.

Музейга ташриф буюрганингизда сиз атиги 80,000 мингта нарса-буюмларни томоша қилишингиз мумкин.

Швейцарияда «ижтимоий чорва» фақат битта бўлиши ноқонуний

Швейцарияликлар, баъзи уй ҳайвонларига шерик бўлмаслигини шафқатсизлик, деб ҳисоблашади. Масалан, гвинея чўчқалари, қуёнлар, узун думли тўтилар ва бошқа уй ҳайвонларининг «ижтимоий ҳайвонлар» таркибига кириши учун сизда улардан бир нечта бўлиши керак.

Уларга муносиб яшаш шароити яратиб беришингиз ҳам талаб этилади.

Исландияда чивин йўқ

Исландия оролида пашшалар мавжуд эмас. Боиси, ҳудуд иқлими ва сув ҳавзалари чивин пайдо қилишга яроқсиздир. Шу сабабли ҳам Исландияда хоҳлаган пайтда дераза ойналарини очиб ухлашингиз мумкин. Аммо буни қиш кунларида тавсия бермаймиз.

Якшанбада уй майсазорларни ўриш ва машина ювиш чекланган

Швейцарияликлар якшанба ҳақиқий дам олиш куни бўлишига ишонишади. Улар бу кунда майсазорни ўриш (жуда шовқинли), машина ювиш (зерикарли) ва кийим ювиб осишни тақиқлаган.

Уларнинг фикрича, дам олиш кунида илмий-тадқиқот ишларига халақит берадиган ҳеч нарса бўлмаслиги лозим.

Европа финикиялик малика учун номланган

Юнон мифалогиясига кўра, Европа номи Финикия маликаси бўлган Европа номидан келиб чиққан.

Париждаги Луврда осилган рассом Француа Бучернинг 1747 йилда машҳур бўлган «Финикия зўравонлиги» суратида ўша малика акс этган, дея талқин қилинади.

Норвегияда рицар пингивин

Норвегияда қироллик соқчиларининг қўриқчиси ва бош полковниги Сир Нилс Олав номли пингивин бор. Шотландиянинг Эдинбург ҳайвонот боғида яшовчи ушбу пингивин 2019 йилдаги учинчи шоҳ пингивинига айланди.

Биринчиси, 1972 – 1987 йилларда хизмат қилган.

Италиядаги фавворадан қизил шароб оқади

Италиянинг шимолидаги Калдари ди Ортона маҳаллий узумзор ёнида кунига 24 соат сув ўрнига қизил шароб оқадиган фаввора ўрнатилган.

Фаввора аслида Римдан Ортонага 196 мил масофани босиб ўтган авлиё Томаснинг изидан борувчи зиёратчилар учун мўлжалланган. Зиёратчилар бундай узоқ юришдан кейин шароб нишонлашнинг яхши усули, деб ҳисоблашади.

Нидерландияда велосипедлар одамлардан кўпроқ

Нидерландияда велосипед ҳайдаш шу қадар машҳурки, барча нидерландияликларнинг 84 фоизи камида битта велосипедга эгалик қилади. Мамлакатдаги 17 миллион аҳоли учун 22,3 миллион велосипед тўғри келади. Бугунги кунда, айниқса Аместердам шаҳрида велосипед ҳаракати туфайли тиқилинчликлар юзага келмоқда.

Rutgers университети томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, велосипедда юриш Нидерландияликлар учун энг хавфсиз воситадир.

Европада 200 дан ортиқ тилларда гапиришади

Европада мулоқот қилинадиган 200 та тилдан фақатгина 24 таси Европа Иттифоқи томонидан тан олинган.

Қитъада энг кенг тарқалган тил, бу инглиз тилидир. Яъни, аҳолининг 38 фоизи бу тилда гаплаша олади.

Милоддан аввалги йилдаги ном билан яшаётган давлат

Вақт ўтиши билан Европада шунчалик кўп урушлар бўлганки, кўплаб давлатлар янги мамлакатларга айланишган. Аммо Болгария бундан мустасно. Милоддан аввалги 681 йилда мамлакат ташкил топганидан бери унинг номи ҳеч қачон ўзгартирилмаган ва бу ном билан у Европанинг энг қадимги давлати ҳисобланади.

Европадаги энг кекса мустақил мамлакат

Болгария ўз номи билан Европанинг энг кекса давлати бўлсада, Италия чегарисидаги Сан-Марино Республикаси қитъадаги энг кекса мустақил мамлакат ҳисоблади. У миллодан аввалги 301 йилдан бери мавжуд.

Унинг тепаликда жойлашганлиги асрлар давомида урушлар бўлишига қарамай ўз мустақиллигини асраб-авайлашига имкон берган.

Мақоланинг иккинчи қисми тез кунда сайтимизда эълон қилинади.

Нурилло Тўхтасинов таржимаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг