Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фаластин раҳбари заҳарланди: унинг саноқли кунлари қолгани айтилмоқда

Фаластин раҳбари заҳарланди: унинг саноқли кунлари қолгани айтилмоқда

Фото:«TRT»

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос бир неча ой илгари жуда кучли стрихнин моддаси билан заҳарланган. Бу ҳақда Эроннинг «Press TV» канали хабар берди.

Халқаро сионистлар ташкилоти аъзоси Исроил махфий хизмати «Моссад»даги манбаларига таяниб ўзининг «Twitter»даги саҳифасида Фаластин раҳбарининг бир неча ой илгари кучли оғу ҳисобланувчи стрихнин билан заҳарланганини ёзган. Ушбу моддадан авваллари тулки, ит ва кўрсичқонларни ўлдиришда фойдаланилган, бугунги кунда у тақиқланган моддалар қаторига киради. Ушбу заҳарли модда ўлимга олиб келувчи ошқозон-ичак саратонига сабаб бўлиши мумкин.

Манбанинг хабар беришича, шифокорлар ошқозон-ичак саратонига чалинган Маҳмуд Аббоснинг саноқли кунлари қолганини айтишмоқда.

Маҳмуд Аббос 8 кун олдин ўнг ўпка инфекцияси ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди. Унинг яқиндагина шифохонани тарк этгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фаластиннинг олдинги раҳбари Ёсир Арофат ҳам 2004 йили жигаридан полониум моддаси билан заҳарланиб ўлдирилган эди. Бу ҳақдаги маълумотни унинг беваси Суҳа Швейцариядаги лабораторияда унинг жасади устида ўтказилган текширувлардан кейин эълон қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг