Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди

Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди

Марғилон шаҳар судида хотини ва онаси ўртасидаги жанжалга аралашиб, ўз онасининг қотилига айланган 20 яшар йигитнинг иши кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар «Дўстлик» маҳалласида яшовчи фуқаро А.Р. пичоқ билан онасининг елка қисмига қасддан уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

«Ўша куни марҳума ва келин ўртасида келишмовчилик юз берган. Фуқаро А.Р. оиласини бу жанжаллардан ташқарига олиб чиқиб кетаман деган мақсадда кўч-кўронини кўтармоқчи бўлган. Бизга ушбу оилада жанжал бўлаётганини хабар қилишди. Хотин-қизлар фаоли, профилактика нозири билан кириб бораётганимизда шу ҳолат юз берди», — дейди маҳалла раиси.

Судланувчига илгари тайинланган 12 йиллик қамоқ жазосидан норози бўлиб, вояга етмаган фарзанди ва икки нафар укаси борлиги, отасини эса касал деб, апелляция тартибида шикоят киритган.

Фарғона вилояти суд апелляцияси маҳкумнинг шикояти кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз  қолдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг