Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада кўп йиллик дарахтлар аёвсиз кесиб ташланди

Фарғонада кўп йиллик дарахтлар аёвсиз кесиб ташланди

Скриншот.

Фарғонада дарахтлар электр тармоқлари корхонаси ишчилари томонидан аёвсиз кесилаётгани хабари тарқалди. 

Экология бошқармаси хабарида таъкидланишича, Ўзбекистон тумани «Қирқкетмон» МФФда Ўзбекистон туман Электр тармоқлари ходимлари томонидан, шамол эсиши натижасида электр симига тегиб, инсон ҳаёти ва соғлигига хавф солаётган манзарали ва мевали дарахтларни ҳеч қандай рухсатномасиз ўзбошимчалик билан кесилаётгани аниқланган. Ходимлар томонидан ҳолат жойида тўхтатилиб, қолган дарахтлар сақланиб қолинган.

Юқоридаги ҳолатга кўра, ноқонуний равишда 48 тўп кўп йиллик қарағай, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтларни остидан кесиб ташлашган.

Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги 46-сонли фармонини 2-а-бандига асосан, дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилиб, 43 млн 410 минг сўмлик зарар қайта ҳисобланганда 856 млн 500 минг сўмни ташкил қилган.

Ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига тақдим этилган, дейилади бошқарма хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг