Фарғонада Хитой электромобиллари ишлаб чиқарилади
Хитойнинг BAIC компаниясига тегишли Arcfox электромобиллари тез орада Фарғонада йиғилади.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва China Xiaou Group компанияси вакили имзолаган келишувга кўра, 3 босқичда 1,5 млрд. доллар тўғридан-тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига Фарғонада йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этилади.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида 50 млн. доллар инвестиция ҳисобига йиғиш, бўяш, созлаш линияларини йўлга қўйилиб, йилига 60 мингта электр, гибрид ва газга мослашган моторли автомобиллар ҳамда махсус транспорт воситалари йиғилади. Иккинчи босқичда 350 млн. доллар ва учинчи босқичда 1,1 млрд. доллар инвестиция йўналтирилиб, бутловчи қисмларнинг кўпи маҳаллийлаштирилиши ҳамда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сони 110 мингтага етказилиши кўзда тутилган. Лойиҳа 5 йил давомида тўла якунланиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter