Финалиссима-2026. Испания ва Аргентина учрашуви Қатарда ўтказилиши сўроқ остида қолди
Испания ва Аргентина футбол федерациялари Яқин Шарқдаги кескин вазият туфайли Финалиссимани Қатардан бошқа давлатга кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Ҳар икки томон айни дамда муқобил имкониятларни баҳоламоқда ва яқин кунларда расмий баёнот бериши кутилмоқда.
Маълумот учун: Финалиссима (Жанубий Америка ва Европа чемпиони ўртасидаги ўйин) 2026 йил 27 март куни Қатарнинг «Лусайл» стадионида ўтказилиши керак эди. Аммо минтақадаги хавфсизлик муаммолари сабаб унинг ўтказилиши сўроқ остида турибди.
Қатар футбол ассоциацияси минтақадаги қуролли тўқнашувлар фонида барча турнирларни номаълум муддатга тўхтатган. УЕФА ва КОНМЕБОЛ вазиятни кузатмоқда, аммо ҳозирча ўйин расман бекор қилинмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter