Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция атом сувости кемасида ёнғин содир бўлди

Франция атом сувости кемасида ёнғин содир бўлди

Фото: «Twitter»

Бугун, 12 июнь тонгида Францияга қарашли кўп мақсадли атом сувости кемаси («La Perle»)да ёнғин содир бўлди. Расмий манбаларда ёнғин субмаринанинг олд қисмида юзага келгани айтилади.

Ҳукумат баёнотига кўра, фавқулодда вазият юзага келган пайтда кема бортида ядровий ёнилғи ва жанговар аслаҳалар бўлмаган, чунки кема таъмирланаётган эди.

Кемадагилар ўз вақтида хавфсиз жойга кўчирилгани боис ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғинни ўчиришда ҳарбий-денгиз базаси кучларига шаҳар ёнғинга қарши курашиш хизмати ҳам ёрдамлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг