Францияда супермаркетни гаровга олишда гумонланаётган икки шахс ушланди
Кеча, 23 март куни Франция жанубидаги Од префектурасида супермаркетнинг гаровга олингани ҳақида хабар берган эдик. «FranceInfo» радиосининг маълумот беришича, ушбу воқеага алоқадорликда гумон қилинган яна икки шахс ҳибсга олинган.
Уларнинг бири жиноятчининг 18 ёшли ўртоғи жума куннинг ўзида ҳибсга олинган. Иккинчиси эса унинг 17 ёшли дўсти. Уларга нисбатан террорчилик ҳаракатини содир этиш айби қўйилмоқда.
Францияда содир бўлган мазкур ҳодиса оқибатида жами 4 киши вафот этди ва 15 киши жароҳатланди. Гаровга олинганлардан бирига ўзини алмашишни сўраган полиция ходими ҳам олган жароҳати туфайли вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter