Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футбол бўйича ДХХ кубоги финал босқичига қуръа ташланди

Футбол бўйича ДХХ кубоги финал босқичига қуръа ташланди

17 август, якшанба куни Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларининг республика босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижалари:

Қайд этилишича, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда.

  • Биринчи босқич – туман/шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.
  • Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.

Таъкидланишича, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 254 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди.

Республика босқичи – 18-23 август кунлари «Бунёдкор» футбол академияси майдонларида ташкил этилиб, унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади. Финал ўйини эса 23 август куни «Жар» стадионида ўтказилади.  

Республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига «Стритбол» (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.

Маълумот учун, республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари 2021 йилдан бошлаб ўтказилиб келинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг