Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ганга дарёсидан юздан зиёд инсоннинг жасади топилди

Ганга дарёсидан юздан зиёд инсоннинг жасади топилди

Ҳиндистондаги индуизм динига эътиқод қилувчилар учун муққаддас саналган Ганга дарёсида коронавирусдан вафот этгани тахмин қилинган юздан ортиқ одамнинг жасади топилди. Бу ҳаққда The Times of India хабар қилмоқда.

Ушбу жасадлар Бихар штатига қарашли Буксар шаҳри ҳудудида топилган. Шаҳар маъмурияти жасадлар Уттар Прадешнинг юқори оқимидан келган деб даъво қилмоқда. Бироқ, маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, қишлоқнинг кўплаб аҳолиси COVID-19 дан вафот этганидан кейин ёқилмаган одамларнинг жасадларини Гангга ташламоқда.

«Вазият ниҳоятда ачинарли. Дарёда 150 дан ортиқ касалликдан вафот этганлар жасади топилди. Шу сабабли Катарва, Камхария ва Чауса аҳолиси қўрқувда. Аҳоли ҳатто қирғоққа чиқиб қолган жасадларни ёқишдан қўрқишмоқда», - дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Буксар шаҳри бошқармасининг хабарига кўра, жасадларни кеча-кундуз йиғиш, идентификация қилиш ва куйдиришда беш нафар маҳаллий ходим иштирок этмоқда.

Ҳозирда Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кескин бўлиб қолмоқда. Аввалроқ Ҳиндистоннинг Гужарат штати шифокорлари коронавирусга чалинганларда моғор замбуруғлари чақирувчи ноёб касаллик — мукоромикоз (қора моғор) тарқалишини қайд этилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг