Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гэтжи-Чандлер жангидан сўнг иккала спортчи ҳам шифохонага тушди

Гэтжи-Чандлер жангидан сўнг иккала спортчи ҳам шифохонага тушди

Фото: «Sport-express.ru»

Aмерикалик жангчи Жастин Гэтжи Нью-Йоркдаги «Мэдисон-сквер-гарден» аренасида бўлиб ўтган UFC 268 мусобақасида ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан Майкл Чандлерни мағлуб этди.

Гэтжи ва Чандлер ўртасидаги жанг уч раунд давом этди ва якунда ғолиб ҳакамлар томонидан аниқланди. Учала ҳакам ҳам Жастин ғалабасини эътироф этишди — 29:28, 29:28, 30:27.

32 ёшли Гэтжи учун бу ғалаба фаолиятидаги 23-ғалабаси бўлди (23:3). Ўз навбатида, Чандлер еттинчи бор ютқазиб қўйди ва UFC ҳомийлигида кетма-кет иккинчи марта мағлубиятга учради (27:7).

UFC раҳбари Дана Уайт Жастин Гэтжи ва Майкл Чандлер UFC 268 доирасида ўтказилган жангдан сўнг шифохонага ётқизилганини айтди.

«Иккаласи ҳам шифохонага ётқизилди. Улар шунчаки урушни бошидан ўтказишди. Чандлер интервью беришини хоҳламадим. Ҳаммамиз бундай жангларни яхши кўрамиз, лекин йигитларнинг бундай зарбаларни ўтказиб юборишини ёқтирмайман», — деди Уайт матбуот анжуманида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг