Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гидрометеорология хизмати аҳолини яна бир хавфдан огоҳ этди

Гидрометеорология хизмати аҳолини яна бир хавфдан огоҳ этди

Жорий йилнинг 16-19 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.

Жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд. Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ туманларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел келиш хавфи эълон қилинди.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар, шунингдек, чорва молларини боқувчилардан эҳтиёткорлик чоралари кўриш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал ҳаво совиб кетиши бўйича маълумот берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг