Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гилоснинг ярим килоси салкам 10 минг долларга сотилди — Япония

Гилоснинг ярим килоси салкам 10 минг долларга сотилди — Япония

Иллюстратив фото

Япониянинг Ямагата префектурасида бу йилги биринчи савдоларда бир қути гилос (500 грамм) бир миллион иена (9,8 минг АҚШ доллари) нархида сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости» маҳаллий қишлоқ хўжалиги кооперативлари уюшмасига асосланиб хабар берди.

Ушбу энг қиммат лот энг эртапишар Сатонисики нави меваларидан иборат.

Гилоснинг нега бунча қимматлиги уни етиштириш технологияси билан боғлиқ. Гилос дарахтлари махсус тувакларда ўстирилади. Июндан то октябрь ойи бошигача махсус совуткичларда сақланган гилос дарахтлари, кейин иссиқхонага кўчирилади. Иссиқхонада кундузи 25 даража, кечаси 13 даража ҳарорат бир хилда таъминланади.

Тэндо шаҳри боғбонлари Япониядаги энг эртапишар гилосни етиштиришлари билан ҳақли равишда фахрланишади. Ямагата префектураси эса бутун Япониядаги энг ширин гилослар ўлкаси, қолаверса, мамлакатдаги жами гилоснинг 75 фоизини етказиб беради. Аммо уларда ҳам оддий гилослар баҳорнинг охирлари ва ёз бошларида пишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг