Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» «Spark» ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда

«GM Uzbekistan» «Spark» ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда

Фото: «gmuzbekistan.uz»

«GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси қайта йўлга қўйилиши билан харидорлар томонидан келиб тушаётган аризалар инобатга олиниб, компания томонидан бозор талабларини қондириш мақсадида талабгир автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми оширилишини маълум қилганди. Мижозлар истаги ва бозорнинг ижобий тенденцияларини инобатга олиб, компания механика узатмали «Spark» автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини 6223 дан 19993 донагача оширмоқда. Бу ҳақда «GM Uzbekistan» ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Компания харидорларнинг талабларини қондириш ҳамда ариза ва таклифларга ижобий жавоб бериш, шунингдек қулай шартнома тузиш учун барча зарурий чораларни амалга оширади»,-дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг