Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Голливуд актёри Брюс Уиллис бедаво касалликка йўлиққани маълум бўлди

Голливуд актёри Брюс Уиллис бедаво касалликка йўлиққани маълум бўлди

Брюс Уиллиснинг соғлиғида муаммолар борлиги ҳақидаги миш-мишлар ўтган йили пайдо бўлганди. Бироқ, бугунги кунгача бу қанчалик жиддий экани аниқ эмасди. Маълум бўлишича, Голливуд актёри бедаво касаллик туфайли фаолиятини эрта тугатмоқчи.

Брюс Уиллис 19 март куни туғилган кунини нишонлайди, у 67 ёшга тўлади. Голливуд ўлчовларига кўра, актёрнинг «нафақа»га чиқишига бу ёш ҳали эрта. Бироқ, соғлиқдаги муаммолар энди Уиллисга ўзини аввалгидек шижоат билан ишлашига имкон бермайди.

Маълум бўлишича, Брюс эрта деменция (ақлий заифлик)дан азият чекади. Қайд этилишича, даволаб бўлмайдиган ушбу касаллик туфайли актёр фаолиятини якунлашига тўғри келади. Чунки касаллик унинг хотирасини йўқотишига олиб келади.

Бу маълумотни режиссёр Метт Эскандари тасдиқлади.

«Бу тўғри. Мен у билан тўртта фильм суратга олдим, шунинг учун хабарим бор. Брюс Уиллис каби афсонанинг кўз ўнгингизда сўнаётганини кўриш жуда ачинарли», — деди Эскандари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг