Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Google»нинг бренди энди Ўзбекистонда

«Google»нинг бренди энди Ўзбекистонда

Фото: «Youth Opportunities»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистонда биринчи маротаба «Women Techmakers 2018 International Women’s Day Celebration (IWD)» тадбири бўлиб ўтади.

«Women Techmakers IWD» тадбири Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва БМТТДнинг «Маъмурий ислоҳотлар ва рақамли трансформация» лойиҳаси ҳамда «Super Dispatch» компанияси қўллаб-қувватлаши ёрдамида «Google Developer Groups (GDG) Tashkent» томонидан ташкил этилмоқда.

«Women Techmakers» – бу «Google»нинг бренди бўлиб, юқори технологиялар соҳасидаги аёллар учун глобал дастур ҳисобланади. «Women Techmakers» инновацияларни рағбатлантириш ҳамда аёлларни жалб этишга мўлжалланган ресурс ва ҳамжамиятдир.

«Women Techmakers» тадбири аёлларни юқори технологиялар соҳасида иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган. 

«Women Techmakers IWD» тадбири икки қисмдан иборат. Куннинг биринчи ярмида иштирокчилар ахборот технологиялари соҳасида ишлаётган аёллар фаолияти билан танишадилар. Улар IT-лойиҳалар устида ишлаш бўйича, шу жумладан хорижий компаниялардаги ўз тажрибалари ҳақида маълумот беришади.

Куннинг иккинчи ярмида «Women Techmakers IWD» иштирокчилари турли IT-маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва лойиҳаларни бошқариш бўйича билим берадиган семинар ва маҳорат дарсларида қатнашишлари мумкин.

Тадбирда 18 ёш ва ундан катта бўлган барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Тадбир — инглиз, ўзбек ва рус тилларида бўлади. Унда иштирок қатнашиш учун 2018 йилнинг 5 мартига қадар http://bit.ly/wtm18tashkent саҳифаси орқали рўйхатдан ўтиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг