Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гўзаллик танлови маликаси Лайли Кенза — ҳақиқий инсон эмас. Аммо ҳамма ҳайратда

Гўзаллик танлови маликаси Лайли Кенза — ҳақиқий инсон эмас. Аммо ҳамма ҳайратда

Фото: Instagram

Марокашлик Лайли Кенза биринчи рақамли гўзаллик танлови маликасига айланди.

Лайли Кенза — ҳақиқий инсон эмас. У тўлиқ сунъий интеллект воситасида яратилган модел. Унга гўзаллик маликаси мақомидан ташқари, 20 минг доллар мукофот пули берилди.

The New York Post ёзишича, Кенза ўз ижтимоий тармоқлари орқали обуначилари билан тинмай мулоқот қилади, унинг гўзаллиги ва камтарлиги барчани лол қолдирмоқда.

Кензани ҳақиқий инсондан ажратиш амримаҳол, шу боис у World AI Creator Awards доирасида Fanvue онлайн-платформасида ўтказилган дунёдаги илк «Сунъий интеллект хоним» гўзаллик танлови ғолиби бўлди.

Фото: Instagram

Танлов шартига кўра, ҳақиқий одамларнинг дипфейклари қабул қилинмади, яъни «жаҳон гўзали» бўлишга даъвогар модел тўлиқ сунъий интеллект воситасида яратилган бўлиши керак эди.

Ҳакамлар ҳайъати қатнашчиларни гўзаллиги, ижтимоий тармоқларда фаоллиги, сунъий интеллект воситаларидан фойдалана олиши каби мезонлар асосида баҳолашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг