Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гриппга қарши бепул эмланадиган тоифа тасдиқланди

Гриппга қарши бепул эмланадиган тоифа тасдиқланди

Фото: «sn74.ru»

«Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга жумладан қуйидагилар киритилди:

  • ҳомиладор аёллар;
  • нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
  • 60 ёшдан ошган шахслар,
  • 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
  • тиббиёт ходимлари;
  • “Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ногиронлар учун “Саҳоват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида яшаётган шахслар киритилди.

Бунда давлат ижтимоий муассасаларида яшаётган шахсларни эмлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг