Гулнора Каримованинг қизи онасининг ўз уйидан ўғирлаб кетилгани ҳақида ёзди
Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова «Instagram» тармоғида онаси ўз хонадонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида расм жойлаштирган ва унга изоҳ ёзган.
Имоннинг сўзларига кўра, уларнинг Тошкентдаги квартирасига прокуратура ходимлари бостириб кириб, дастлаб онасига таҳдид қилган, сўнг уни номаълум томонга олиб кетган.
Гулнора Каримованинг қизи онаси муддатидан олдин шартли равишда озод қилинганидан кейин, 2018 йил июни охиридан буён Тошкент ҳудудидаги хонадонда яшаётганини билдирган.
«Repost» нашрининг ёзишича, Бош прокуратура Имон Каримованинг баёноти ҳақиқатлигини тасдиқламади, жойлаштирилган фотосуратлар эса эскилигини маълум қилган.
Олдин ҳам Имон Каримова онаси блан биргаликда тушган бир нечта расмларини эълон қилганди. Унинг акаси Ислом Каримов эса онасига босим бўлаётганидан ташвишланиб пост ёзганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter