Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳафта ичида 1,6 миллиард сўмлик «чиройли» авторақамлар сотилди

Ҳафта ичида 1,6 миллиард сўмлик «чиройли» авторақамлар сотилди

Фото: ЎзА

«ЎзРТХБ» АЖ хабар беришича, 2018 йилнинг 27 августидан 2 сентябригача — бир ҳафта ичида онлайн аукцион орқали 543 дона автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақамлари белгиларининг умумий суммаси 1,6 миллиард сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида тузилган битимларнинг қарийб 20 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 47 фоизи иккинчи ва 33 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

«Чиройли» рақамларга харидорлар орасида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллашди — 20 фоиз битим улар билан тузилди. Кейинги ўринларда — Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг автоҳаваскорлари (ҳар бирининг улуши  13 фоиз).

Учинчи ўринда — Фарғона вилояти автоҳаваскорлари — 9 фоиз.

Бошқа ҳудудларнинг улуши 45 фоизни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг