Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳафта ўртасида об-ҳаво кескин ўзгаради

Ҳафта ўртасида об-ҳаво кескин ўзгаради

Фото: «Xabar.uz»

Ҳафта давомида республика ҳудудининг катта қисми Кавказ ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Эртадан бошлаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 16 майда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ёмғир кучли ёғиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши кутилмоқда.

Ҳарорат фони:

  • эртага кечаси 18-20 даражани, кундузи 31-33 даражани ташкил этади;
  • чоршанба куни кечаси 13-18 даража бўлади, кундузи 17-22 даражагача пасаяди;
  • пайшанба куни кечаси 10-15 даража бўлади, кундузи 20-25 даражагача бироз кўтарилади;
  • жума куни кечаси 12-17 даражани ташкил этади, кундузи 25-30 даражагача яна бироз кўтарилади.

15-16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 17-19 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) 17-19 май кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.

Пойтахтимизда  бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди, чоршанба ва пайшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол йўналиши бироздан ўртачагача ўзгариб туради, чоршанба куни 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат :

  • бугун кундузи 33-35 даражани;
  • эртага кечаси 18-20 даражани, кундузи 29-31 даражани ташкил этади;
  • чоршанба куни кечаси 16-18 даража бўлади, кундузи 20-22 даражагача пасаяди;
  • пайшанба куни кечаси 12-14 даражагача пасаяди, кундузи 23-25 даражагача бироз кўтарилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг