Ҳар октябрнинг илк ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади — Президент қарори.
«Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
Унга кўра, ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.
Маълумотларга кўра, 1937–1953 йилларда мустабид тузум томонидан 100 мингдан зиёд халқимиз вакиллари қатағон сиёсатининг қурбони бўлган. Бу юртдошларимизнинг 13 минг нафари отиб ташланган, минглаб кишилар ноҳақ қулоқ қилинган, сургунларга жўнатилган. Улар орасида атоқли давлат ва сиёсат арбоблари, илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар, диний уламолар, ҳарбий соҳа ва суд-ҳуқуқ тизими ходимлари, ишчи-деҳқонлар ва уларнинг оила аъзолари бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter