Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади
«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 36-41° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° гача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 38-40° гача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 26-31° атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter