Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Россия нефти эвазига $10,5 млрд иқтисод қилди

Ҳиндистон Россия нефти эвазига $10,5 млрд иқтисод қилди

Фото: Рамблер

Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олиш ҳисобига икки йилда 10,5 млрд доллар иқтисод қилди, деб ёзди Indian Express.

Ҳиндистондаги нефтни қайта ишлаш заводлари имтиёзли барреллардан фойда кўрмоқда. Илгари ҳинд «қора олтин» бозорида аҳамиятсиз иштирокчи ҳисобланган Россия эндиликда мамлакатга нефт етказувчи энг йирик экспортёрга айланди, дейилади хабарда.

Reuters хабарга кўра, Ҳиндистон Россия нефти импорти бўйича узоқ муддатли битим имзолаш учун Россия билан музокаралар олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг