Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда аянчли антирекорд кузатилди

Ҳиндистонда аянчли антирекорд кузатилди

Ҳиндистонда ўтган суткада 3689 киши коронавирусдан вафот этди, бу пандемия бошланганидан бери рекорд кўрсаткич.

Бу ҳақда ТАСС агентилиги мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб ёзмоқда.

Олдинги антирекорд 29 апрелда қайд этилган — 3645 ўлим. Сўнгги 24 соат ичида 392 488 та юқтириш ҳолатлари аниқланди, жами — 19 557 457 киши. Бир кун олдин 401 993 та ҳолат тасдиқланди, бу сўнгги бир неча кун ичида саккизинчи жаҳон рекордидир.

Кун давомида 307 865 бемор ҳам тузалди, тузалиб кетганлар сони 15 992 271 га етди. 3 349 644 киши даволанишда давом этмоқда, бу аввалги кундан 80 934 кишига кўпдир.

Аввалроқ, Ҳиндистонда пандемия энг ёмон босқичга киргани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг