Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳисобот: АҚШда муҳожирлар сони рекорд даражада камайди

Ҳисобот: АҚШда муҳожирлар сони рекорд даражада камайди

Pew Research Center ҳисоботига кўра, бир неча ўн йилликлар ичида биринчи марта Қўшма Штатларни келганлардан кўра кўпроқ муҳожир тарк этган.

Ташкилот маълумотларига кўра, АҚШГА келган муҳожирлар сони охирги марта 1960-йилларда қисқарган. 

2024 йил охири ҳолатига кўра, АҚШда 53,3 миллион муҳожир яшаган, бу мамлакат тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Бироқ, Доналд Трамп президент бўлиб, иммиграция сиёсатини қаттиқлаштиргандан сўнг, вазият кескин ўзгарди.

Олти ой ичида муҳожирлар сони қарийб 1,5 миллион кишига камайди: баъзилари ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишди, бошқалари депортация қилинди. 

The New York Times'нинг таъкидлашича, бундан олдин муҳожирларнинг бундай сезиларли аниқ оқими фақат 1930 йиллардаги Буюк Депрессия даврида кузатилан. Турли ҳисоб-китобларга кўра, 400 мингдан 1 миллионгача мексикалик ва келиб чиқиши мексикалик бўлган америкаликлар Қўшма Штатларни тарк этган, уларнинг аксарияти репатриация дастури доирасида қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг