Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким ўринбосарлари президент академиясида малакасини оширади

Ҳоким ўринбосарлари президент академиясида малакасини оширади

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Унга кўра, давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018–2019 ўқув йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали тасдиқланди. Январь ва февраль ойларида республиканинг барча туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари малака оширади.

Шунингдек, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига кўра тўлов-контракт асосида малака оширишади.

Академия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб ҳудудий филиалларда замонавий таълим технологияларини татбиқ этган ҳолда юқори савияда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиади.

Малака ошириш курслари тингловчилари Академиянинг Ахборот-ресурс маркази электрон адабиётлар фондидан бепул фойдаланади. Бундан ташқари, иш жойидан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарларга юбориладиган тингловчиларга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суткалик ва транспорт харажатлари қопланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг