Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиси iPhone'ни пора сифатида олаётганда ушланди

Ҳоким ёрдамчиси iPhone'ни пора сифатида олаётганда ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бешариқ туманида ҳоким ёрдамчиси ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда «Қўрғонча» МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Д.Х. фуқаро М.Й.га тижорат банкида ишловчи танишлари орқали 150 млн сўмлик кредит ажратиб бериши эвазига «iPhone 17 Pro Max» русумли уяли алоқа воситасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг