Ҳокимлар 10-15 кишилик мажлис ўтказиш учун бош вазирдан рухсат олади — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда селектор йиғилишини ўтказмоқда. Давлат раҳбари яна бир бора ҳокимлардан мажлисбозликни йиғиштириб, амалий ишга ўтишни талаб қилди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири хабар бермоқда.
— Мажлис ўтказган ҳоким ишдан кетади. Амалдорларимиз маҳаллага тушиб, одамлар орасида ўтказсин йиғилишини. Мен кўрган маҳаллани ҳокимлар ҳам кўрсин, ўша маҳалла ҳидини билсин.
10-15 кишидан ортиқ одамни йиғиб, мажлис қилмоқчи бўлган ҳоким Бош вазирдан рухсат сўраши керак. Тўрт-беш соатлаб мажлисбозлик қилишни йиғиштириш лозим. Бу вақт ичида қанча иш қилиб юбориш мумкин.
Маҳалла раиси ва профилактика нозирини мажлисга чақиришни бас қилиш шарт. Тошкентдан бориб вилоят ва туманларда йиғилиш ўтказиш ман этилади, — деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter