Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Huawei Cloud TechWave Summit 2024: Huawei Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда булутли ечимлар орқали интеллектуал тизимлар ривожланишини жадаллаштиради

Huawei Cloud TechWave Summit 2024: Huawei Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда булутли ечимлар орқали интеллектуал тизимлар ривожланишини жадаллаштиради

Huawei Cloud бизнес гуруҳининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича президенти Алан Ци нутқи

15 май куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида «Хизмат тариқасида интеллектуал тизимларни ривожлантиришни жадаллаштириш» мавзусида Huawei Cloud TechWave Summit 2024 бўлиб ўтди. Тадбирда Huawei Cloud Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги агентликлар ва саноатлар учун бир қатор янги тақдимотлар, инновацион булут хизматлари ва дастурларини тақдим этди. Масалан, булутли сунъий интеллект видео хизмати бўйича Huawei Оқ Китоби (White Paper) ҳамда ҳукуматда интеллектуал модернизацияни тезлаштириш учун маълумотлар конвергенцияси ва сунъий интеллект бўйича экотизимлар альянсининг янги нашри намойиш этилди.

Huawei Cloud бизнес гуруҳининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича президенти Алан Ци тадбирда кириш сўзи билан чиқди ва Huawei Cloud барча ҳудудларда рақамли трансформацияни жадаллаштиришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. У таъкидлаганидек, «Булут рақамли ва интеллектуал даврнинг калитидир ва Huawei Cloud бизнес гуруҳининг ўзига хос фазилатлари тизимли инновациялар, кенг саноат тажрибаси ва ривожланаётган рақамли экотизимни ўз ичига олади, бу сизнинг интеллектуал технологияларга ўтишингизни тезлаштиради ва бизнесингиз муваффақиятига ҳисса қўшади».

Озарбайжонда янада самарали иқтисодий ўсишга эришиш ва фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш учун давлат рақамлаштириш стратегияси ва инновациялар режасини ишлаб чиқди. Озарбайжон Инновациялар ва рақамли ривожланиш агентлиги раиси Инара Валиева ўзининг очилиш нутқида шундай деди: «Рақамлаштириш бўйича бизнинг қарашимиз – илғор технологиялар давлат хизматлари сифатини яхшилайдиган, рақамли саводхонликни оширадиган ва узлуксиз интеграциялашган рақамли жамиятни яратиб, инновацион экотизимни яратиш, барқарор ўсишни рағбатлантириш ва барча фуқаролар учун ҳаёт сифатини яхшилашдир».

Инновациялар ва рақамли ривожланиш агентлиги раиси Инара Валиева нутқи

Huawei Cloud Stack – Интеллектуал янгиланишлар учун афзал бўлган булут

Huawei Hybrid Cloud вице-президенти Ху Юхай таъкидлаганидек, Huawei Cloud ҳозирда 88 та мавжуд зонага (АЗ) эга 30 та ҳудудга хизмат кўрсатиб, 21,9% га сезиларли ўсишга эришди. Ху Юхай ўзининг очилиш нутқида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бозорларида Huawei Cloud Stack 8.3 тақдим этилишини эълон қилди. У таъкидлади: «Huawei Cloud Stack мустаҳкам булутли инфратузилмани, инновацион булут имкониятларини ва ҳукуматлар ва корхоналарга булутга шўнғиш, ақлли технологияларни қабул қилиш ва рақамли равонликни қўллашда ёрдам бериш учун кенг саноат ноу-хаусини тақдим этади».

Huawei Hybrid Cloud вице-президенти Ху Юхай Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда Huawei Cloud Stack 8.3 ишга туширилиши эълони

Ху Юхай, шунингдек, булут хизматлари дунёни қандай ўзгартираётганини кўрсатувчи «Cloud Transition Vision» ҳақидаги Оқ Китоб (White Paper) чиқарилишини эълон қилди. У ўз сўзларини ҳукумат ва корпоратив мижозлар ва ҳамкорларни эски виртуализациядан воз кечиб, булут, сунъий интеллект ва катта маълумотлардан фойдаланишга ундайдиган Leap2Cloud ташаббусини эълон қилиш билан якунлади. Huawei Cloud жадаллаштирилган инновациялар ва булутли технологияларнинг кенг имкониятларидан фойдаланиш орқали бизнес ўсишини рағбатлантиришга қатъий содиқдир.

Интеллектуал дунё учун булут пойдеворини қуриш

Инсоният фундаментал моделлар ва сунъий интеллект томонидан яратилган контент (AIGC) томонидан бошқариладиган янги интеллектуал даврига қадам қўймоқда. 2026 йилга келиб корхоналарнинг 80% дан ортиғи AIGC'ни ўз фаолиятида жорий этиши башорат қилинмоқда, бу эса ўз навбатида уларнинг лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш жараёнларининг 70% ни ўзгартиради. Интеллектуал технологияларни тезлаштириш учун тизимли инновациялар талаб этилади.

Huawei Public Cloud маҳсулотларни бошқариш бўйича вице-президенти Тим Чен «сунъий интеллект учун булут» ва «Саноат учун сунъий интеллект» стратегиялари доирасида узлуксиз инновацияларга эга сунъий интеллектга асосланган булут платформасини яратиш ҳақидаги ғоялари билан ўртоқлашди.

Huawei Cloud «сунъий интеллект учун булут» стратегиясининг бир қисми сифатида QingTian тақсимланган архитектураси, AI маълумотлар омбори, GaussDB маълумотлар базаси ва рақамли интеллектуал интеграцияси платформаси каби маҳсулотлар ва ечимларни ишлаб чиқди. Улар булутлар, тармоқлар, чекка қурилмалар ва терминаллар бўйлаб қабул қилиш ва фойдаланишни қўллаб-қувватлайди ҳамда турли соҳалардаги мижозларга тизимли инновациялар орқали интеллектуал булут инфратузилмасини яратишда ёрдам беради.

«Саноат учун сунъий интеллект» кенг кўламли моделлар ва иловалар учун кучли асосни таъминловчи очиқ, алоҳида уч босқичли Huawei Cloud'нинг Pangu модели орқали турли саноат моделлари бўйича сунъий интеллект ва саноат эҳтиёжлари ўртасидаги тафовутни бартараф этишга ёрдам беришга қаратилган.

Чен таъкидлаганидек, «Huawei Cloud «Сунъий интеллект учун булут, саноат учун сунъий интеллект» тамойилларига амал қилади ва тизимли инновациялар орқали интеллектуал булутли базаларни қуради ва корхоналарга катта моделлар даврида етакчи ўринни эгаллашга ёрдам беради».

Тим Чен, Huawei Public Cloud бизнес гуруҳи маҳсулотларни бошқариш бўйича вице-президенти нутқи

Саммитда Huawei Cloud бизнес гируҳи корпоратив сунъий интеллект хизматлари бўйича директор ўринбосари хизматлари бўйича директор ўринбосари Ли Вей сунъий интеллектнинг Видеога мос тенденцияси ва Huawei сунъий интеллект видеохизмати ва ечимлари ҳукуматлар ва корхоналарга интеллектуал технологиялар орқали самарадорликни оширишга қандай ёрдам бериши ҳақида батафсил маълумот берувчи Huawei Cloud AI видео хизмати оқ Китобини (White Paper) тақдим этди. Ли Вей шундай деди: «Pangu олдиндан ўргатилган катта моделларидан қанчалик кўп фойдалансангиз, шунча яхши бўлади. Pangu томонидан ишлаб чиқарилган AI видео хизмати камераларга гапириш имконини беради».

Huawei Cloud бизнес гуруҳининг корпоратив сунъий интеллект хизматлари бўйича вице-президенти Ли Вей ўз нутқида

Huawei Cloud TechWave Summit 2024 доирасида Huawei Cloud ҳамкорлари - Percent, Iflytek, Dyna.ai, Neuxnet, 51WORLD, HCL, 863soft ва бошқалар билан биргаликда динамик экотизимни ривожлантириш учун маълумотлар конвергенцияси ва сунъий интеллект учун экотизим Иттифоқини ишга туширди ва у мураккаб муаммоларни ҳал қилиш ва тармоқлар бўйлаб янги имкониятларни очиш учун булутли ҳисоблаш ва AI технологиялари кучидан фойдаланади.

Маълумотлар конвергенцияси ва сунъий интеллект учун экотизим иттифоқини ишга туширилиши

Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси учун Huawei Tech Carnival & Partner Summit 2024 13-15 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтди. Бу йилги тадбирнинг мавзуси «Саноат интеллектуаллигини жадаллаштириш». Тадбирда Ўзбекистоннинг давлат хизматлари, молия, таълим ва оператор сегменти делегациялари ҳам иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг