Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Huawei ва Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда AКТ соҳасини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Huawei ва  Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда AКТ соҳасини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Барселонадаги Бутунжаҳон Мобил Конгресси (MWC 2023) доирасида Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасидаги раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда AКТ соҳасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди алоқа операторлари инфратузилмасини мустаҳкамлаш тўғрисида келишувларга эришилди.

Барселонада бўлиб ўтган Мобил Жаҳон Конгресси доирасида Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Маҳсудов Яқин Шарқ ва Марказий Осиё ҳудудидаги алоқа операторлари билан ишлаш бўлими президенти Aн Сзян ва Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай билан учрашди.

Томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни ва ўтган йили МWC 2022 тадбирида тузилган Меморандум доирасидаги қўшма ишлар, жумладан, Тошкент ва Самарқандда ягона маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказини муваффақиятли ишга тушириш ҳамда 5G технологияларини жорий этиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини муҳокама қилдилар, шунингдек мамлакатда AКТ инфратузилмасини янада ривожлантириш борасидаги янги режаларни белгилаб олдилар.

«Рақамли инфратузилма мисли кўрилмаган янги талабларга дуч келмоқда. 5G технологиялари, булутли ҳисоблаш ва Сунъий интеллектнинг ўзаро бирлашуви алоқа операторларига фойдаланувчиларнинг ўзгарувчан еҳтиёжларини оптимал равишда қондиришга, ҳамда фойдаланувчиларга ва саноатга янги марраларга кўтарилиш ва яхши тажрибалар орттириш учун кўпроқ имкониятлар яратади. МWC 2023 каби глобал тадбирлар доирасида Ўзбекистонни рақамлаштириш масаласини тартибга солувчи органлар ва алоқа операторлари билан муҳокама қилиш ва биргаликда режалаштириш соддалаштирилган, экологик тоза ва интеллектуал AКТ инфратузилмасини яратиш учун мавжуд муаммоларни чуқурроқ ўрганиш ва уларни ҳал қилиш йўлларини топиш имконини беради. Умид қиламизки, бизнинг ҳамкорлигимиз 5G нинг кенг миқёсда ривожланишига, шунингдек, келгусида 5,5G га ўтишга замин яратади», — деди Чен Сзякай.

Барселонадаги Бутунжаҳон Мобил Конгресси ҳар йили алоқа операторлари, йирик IT-компаниялари ва AКТ соҳасини тартибга солувчи органларни бир жойга жамлайдиган AКТ технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбирлардан биридир. Конгресс доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги, қуйи ташкилотлар ва маҳаллий алоқа операторлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси МWC 2023 тадбирида ва Ҳуаwеи компаниясининг бошқа қатор тадбирларида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг