Ҳуқуқий янгиликлар ҳақида инглиз тилида маълумот берувчи «Telegram» канали ишга тушди
Ўзбекистондаги ҳуқуқий янгиликлар ҳақида инглиз тилида маълумот берувчи @leginf канали ишга туширилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Каналнинг мақсади ҳуқуқий маърифатни тарқатиш, чет элликлар, инвесторларни Ўзбекистон ҳуқуқий тизими ҳақида хабардор қилиш, республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида объектив, холис ахборот тарқатишдир.
Шу билан бирга каналда у ёки бу масалада профессионал юристлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг муносабати тақдим этилади.
Каналдаги аксарият материаллар Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида берилган маълумотларнинг таржималаридан иборат бўлиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, келгусида унда инглиз тилини ўрганувчилар учун аудио, видео ва бошқа материаллар бериб борилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter