ИИБ терговчиси ўғирликда айбланган аёлни таҳқирлади
Самарқандлик терговчи ўғриликда шубҳаланган аёлни ечинтиргани ва ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда ўзи кўринмаëтган эркак киши камера қаратилган аëлни қаттиқ ҳақорат билан кийимларини ечиб, қип-яланғоч бўлишга мажбурлайди. Кадр ортида яна бир аëлнинг айни дўқ-пўписа остида ечинишга мажбурланаëтгани овози эшитилади.
Маълум бўлишича, бу воқеа 3 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлимининг биносида бўлган. Ҳақорат ва таҳдид остида аëлни ечинишга мажбурлаган шахс ИИБ жиноят-қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров бўлади.
Самарқанд ҳуқуқ тизими вакили бу аëлларнинг Каттақўрғон бозорида содир бўлган ўғирлик муносабати билан ушланганлардан эканини билдирди.
Умаров аёлни қаттиқ ҳақорат қилиб, «Ҳозир онангни с...н сени. Анавуни кўраяпсанми, еч сен ҳам», – дейди. Кадр орқасидаги аёл йиғлаб туриб, «илтимос, ундай қилманг», – деб ёлворади¸ аммо ҳақорат ва таҳқир давом этади.
Видеодаги аёл «Акажон, мен қилмаганман», – деб ёлворади. Аммо буйруқ бераëтган шахс энди аëлга қип-яланғоч ҳолда кўчага чиқишни айтиб ўшқиради.
Аёлнинг ечинтирилгани видеосини сайтга қўйиш лозим топилмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter