ИИББ: «Ички ишлар ходимлари янги форма билан таъминланади»
Яқин ойлар ичида ички ишлар тизими ходимлари учун янги формалар жамоатчиликка тақдим этилади. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев маълум қилди, деб хабар берди «Kun.uz».
«Янги формалар ҳар қандай расмий чизиқлардан холи ва қулай бўлишига эътибор қаратилади. Чунки жамоатчилик орасида юрувчи, оператив жараёнларда иштирок этувчи ички ишлар ходими чаққон бўлиши лозим. Аммо энг муҳими форма эмас, форма ичидаги инсон – яъни ички ишлар ходимнинг малакаси, ишга муносабати, виждонлилиги. Ҳозир янги форма масаласи атрофлича кўриб чиқиляпти, тез орада тақдим қиламиз», – деган Рустам Жўраев махсус брифингда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter