Икки йил ичида Жиззахда автомобилсозлик ва металлургия йирик лойиҳалари ишга тушади
![Икки йил ичида Жиззахда автомобилсозлик ва металлургия йирик лойиҳалари ишга тушади](https://xabar.uz/static/crop/1/3/920__95_1311218952.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Вилоятда янги саноат корхоналари барпо қилиш учун сўнгги олти йилда қарийб 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган. Бунинг натижасида 2 мингга яқин янги корхоналар ташкил қилиниб, ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 бараварга ошди.
Олдин вилоятнинг саноат маҳсулоти асосан пахта толаси бўлган бўлса, ҳозирги кунда электротехника, оптик тола, автомобиль, мураккаб кимёвий моддалар, энерготежамкор материаллар каби юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу соҳада 54 минг аҳоли банд. Вилоятдаги саноат экспорти 1,8 баравар ошиб, 166 миллион долларга етди.
Давлатимиз раҳбари бу суръатни давом эттириб, жорий йилда вилоят саноатини 14 фоизга ошириш имконияти борлигини таъкидлади. Бунинг учун 750 миллион долларлик 10 та йирик лойиҳа ва 580 миллион долларлик 110 та ҳудудий саноат лойиҳаси бажарилиши қайд этилди. Уларда 7 минг 500 та янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, келгуси икки йилда Жиззахда автомобилсозлик ва металлургия соҳаларида йирик лойиҳалар ишга тушади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter