Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Икки йилда 3 нафар ректор, 5 проректор, 15 нафар декан жиноий жавобгарликка тортилди» — Бош прокурор

«Икки йилда 3 нафар ректор, 5 проректор, 15 нафар декан жиноий жавобгарликка тортилди» — Бош прокурор

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

18 январь куни Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда унда олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган йиғилишда республика раҳбарлик идоралари мутасаддилари, парламентнинг ҳар икки палатаси вакиллари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари, Бош прокуратура масъул ходимлари иштирок этди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда сўнгги икки йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидан неча нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилгани оғриқ билан очиқланди.

Бош прокурорга кўра, кейинги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган, уларнинг 220 нафари коллеж ва лицейларга, 106 нафари олий ўқув юртларига тўғри келади.

Институт ва университетларнинг жиноят содир этган ходимларидан 3 нафарини ректорлар, 5 нафарини проректорлар, 15 нафарини декан ва декан ўринбосарлари, 62 нафарини ўқитувчилар ташкил этади. Коллеж ва лицейларда эса, 34 нафар директор, 31 нафар директор ўринбосари, 94 нафар ўқитувчи жиноятга қўл урган.

Алоҳида таъкидландики, талабалик сафига қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш зарур. Зеро, содир этилган жиноятларнинг аксарият «ўқишга киритиш» билан боғлиқ қилмишлардир. Айни важ билан 115 нафар, жумладан, 58 нафар олий ва 57 нафар ўрта махсус таълим ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг