Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имомали Раҳмон Путинга қарата ўткир чиқиш қилди

Имомали Раҳмон Путинга қарата ўткир чиқиш қилди

Кеча, 14 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Россия» саммити бўлиб ўтди. Саммит давомида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Путинга қаттиқ эътироз билдирди.

«Бизни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз. Биз тиланчи эмасмиз. Биз бой давлатмиз. Бизда Менделеев даврий жадвалдагига қараганда кўпроқ минерал ресурслар заҳиралари мавжуд. Биз доимо асосий стратегик ҳамкоримиз – Россия манфаатларини ҳурмат қилиб келганмиз. Лекин, россиялик ишбилармонларни фақат нефть ва газ қизиқтиради. Биз ҳурматга сазовор бўлишни хоҳлаймиз. Биз нима, қандайдир бегонамизми?»

Тожикистон раҳбари сўзида давом этиб, Владимир Путиндан Собиқ Иттифоқ раҳбарларига ўхшаб сиёсат юритмаслигини сўради.

«Бизга кўп пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Владимир Владимирович, мен сиздан Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан собиқ Совет Иттифоқи каби сиёсат юритмаслигингизни сўрайман», дейди Имомали Раҳмон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг