Инвестиция вазирлигининг қатор ходимлари раҳбарлик лавозимларига тайинланди
Инвестиция вазирлигининг бир қатор ходимлари давлат тузилмаларига раҳбарлик лавозимларига тайинланди.
- ижтимоий соҳа ва фармацевтика саноати Бошқармаси бошлиғи Эгамов Улуғбек Абдувалиевич Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
- енгил ва электр саноати Бошқармаси бошлиғи Султонов Мирмуҳсин Мирсодиқович «Ўзтекстилсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
- Геология, тоғ – кон саноати, металлургия, машинасозлик ва қурилиш материаллари Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эгамбердиев Бунёд Бахтиярович Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди;
- Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Жумаев Шоҳжаҳон Шокирович Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter