Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишонч билан харид қилинг: маҳсулотларни текширишда нималар ўзгарди

Ишонч билан харид қилинг: маҳсулотларни текширишда нималар ўзгарди

Бугунги кунда озиқ-овқат қадоқларида QR-кодга ўхшаш квадрат кодларни тез-тез учратиш мумкин. Аслида, бу Data Matrix кодлари – харидорларни қалбаки маҳсулотдан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган товарларнинг замонавий «рақамли паспортлари»дир.

Уларни ASL BELGISI иловаси орқали ўқиш мумкин. Биргина сканерлаш орқали сиз олдингиздаги маҳсулот аслми ёки қалбакими, аниқ билишингиз мумкин.

Янги имкониятлар

Илова яқинда янгиланди ва янада қулай бўлди. Янгиланган интерфейс маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини текширишни тезроқ ва тушунарлироқ қилади. Бунда энг муҳими – ишлаб чиқарувчи ва харидор ўртасидаги шаффофлик ва ишонч сақлаб қолинади.

Нима учун бу муҳим

Ўзбекистонда товарларни маркировкалаш расмиятчилик эмас. Бу истеъмолчиларнинг ҳақиқий ҳимоясидир. Data Matrix коди маҳсулотнинг заводдан дўкон пештахтасигача бўлган йўлини кузатиш имконини беради. Агар қайсидир босқичда муаммо юзага келса, ASL BELGISI дарҳол бу ҳақда хабар беради.

Энди ҳар бир сканерлашдан сўнг фойдаланувчилар тушунарли кўрсатмалар ва тушунтиришлар олишади. Иловани биринчи марта очаётган бўлсангиз ҳам, уни тушуниш осон.

Ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар учун ҳам бу афзалликдир: улар ўз маҳсулотларини ўзлари сканерлашлари ва мижоз қандай маълумот олаётганини кўришлари мумкин. Бу ишончни мустаҳкамлашга ва ҳақиқийлигига шубҳаларни бартараф этишга ёрдам беради.

Харидор нимани кўради

Текширув пайтида илова маҳсулот ҳолати ҳақида турли хабарномаларни кўрсатади. Ҳимоя қандай ишлаши ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишингиз учун биз улардан энг кенг тарқалганларини алоҳида тўпладик.

Маҳсулот текширилди

Фойдаланувчи нимани кўради:

Тегишли маълумотлар (ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати, партия серияси ва рақами, ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар ва ҳ.к.)

Бу бизнес вакиллари учун нимани англатади:

Барча статуслар тўғри, маркировка коди «жонли», товар айланмада, ҳисобдан чиқарилмаган, сотилмаган, яроқлилик муддати меъёрида. Жараён айнан шундай ишлаши керак.

Маҳсулот рўйхатдан ўтмаган

Фойдаланувчи нимани кўради:

«Ушбу товарнинг ишлаб чиқарилиши ва маркировкаси ҳақида маълумот йўқ. Агар товар сотувга қўйилган бўлса – қоидабузарлик ҳақида хабар беринг.»

Бу бизнес вакиллари учун нимани англатади:

Агар маркировка кодининг ҳолати (статуси) «Эмиссия қилинган» лекин қўллаш ҳисоботи юборилмаган бўлса, бундай хабар пайдо бўлади. Бошқача айтганда, маркировка коди яратилган, аммо ишлатилганлиги тасдиқланмаган.

Тавсия:

Қўллаш ҳақидаги маълумотларни юборишнинг тўғрилигини текширинг. Бундай маркировка кодлари истеъмолчида хавотир уйғотади.

Маҳсулот сотувга чиқарилмади

Фойдаланувчи нимани кўради:

«Товарни савдо тармоғига бериш тўғрисида маълумотлар йўқ.»

Бу бизнес вакиллари учун нимани англатади:

Бундай ҳолат маҳсулотни муомалага киритиш ёки реализацияга топшириш ҳисоботи бўлмаганда юзага келади. Истеъмолчи маҳсулотни дўконда кўради, аммо тизим уни ҳали сотилмаган деб ҳисоблайди.

Тавсия:

Товар ҳаракати ҳужжатлари юборилганини текширинг (масалан, УТҲ ёки топшириш маълумотлари).

Товар ҳисобдан чиқарилди

Фойдаланувчи нимани кўради:

«Товар ишлаб чиқарувчи томонидан ҳисобдан чиқарилган. Агар у сотувга қўйилган бўлса, қоидабузарлик ҳақида хабар беринг.»

Бу бизнес вакиллари учун нимани англатади:

Товар муомаладан чиқиб кетди (масалан, яроқсиз ёки шикастланган), лекин жисмонан дўкон жавонларига тушиб қолди.

Тавсия:

Ҳисобдан чиқарилган маҳсулотлар ҳақиқатан ҳам сотувда эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Яроқлилик муддати тугаган

Фойдаланувчи нимани кўради:

«Товарнинг яроқлилик муддати тугаган. Агар у сотилаётган бўлса, қоидабузарлик ҳақида хабар беринг.»

Бу бизнес вакиллари учун нимани англатади:

Тизим жорий санани маркировка кодини киритишда кўрсатилган яроқлилик муддатининг тугаш санаси билан таққослайди.

Тавсия:

Қолдиқларнинг долзарблигини ва бундай маҳсулотларнинг сотувдан ўз вақтида олиб ташланишини кузатиб боринг.

Код топилмади

Фойдаланувчи нимани кўради:

«Сканер қилинган код Ўзбекистон Республикасининг миллий маркировкалаш тизимига тааллуқли эмас.»

Бу бизнес вакиллари учун нимани англатади:

Код тизимда рўйхатдан ўтказилмаган ёки норасмий манбадан (масалан, ташқи қадоқдан) сканерланган.

Тавсия:

Қадоқда тизимда қайд этилган Data Matrix тўғри қўлланилганлигини текширинг.

Товар сотилди

Фойдаланувчи нимани кўради:

«Товар сотилган деб ҳисобланмоқда. Уни сиз сотиб олдингизми ёки яқинларингиз?»

Агар фойдаланувчи маҳсулотни сотиб олмаганини айтса, илова қоидабузарлик ҳақида хабар беришни таклиф қилади.

Бу сиз учун нимани англатади:

Тизим маркировка коди чакана савдо орқали (масалан, касса орқали) чиқарилган деб ҳисоблайди. Аммо товар ҳали ҳам муомалада – ёки қайтиб келган, ёки маълумотлар нотўғри юборилган.

Тавсия:

Маркировка коди муомаладан хатолик билан чиққанми йўқми, текширинг. Уни бошқа маҳсулотларда такроран ишлатилишидан эҳтиёт бўлинг.

Бугунги кунда ASL BELGISI ёрдамида алкогол ва тамаки маҳсулотлари, ичимликлар ва қадоқланган сув, дори воситалари ва тиббий препаратлар, шунингдек, маиший техниканинг асллигини осонгина текшириш мумкин.

Ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб 300 000 дан ортиқ фойдаланувчилар ўз харидларини хавфсиз қилиш учун иловани юклаб олишди. Сиз ҳам улардан бири бўлишингиз мумкин:

Android ёки iOS учун ASL BELGISI иловасини юклаб олинг,

• Камерани очинг ва Data Matrix кодига қаратинг,

• Маҳсулот ҳақидаги барча маълумотларни бир неча сонияда олинг.

ASL BELGISI – бу шунчаки сканер эмас, балки сизнинг хавфсизлик, ҳалол харид ва ишлаб чиқарувчига бўлган ишончингиз кафолатидир. Иловани ўрнатинг, маҳсулотларни текширинг ва онгли танлов қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг