Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Маҳмуд Аббосни Ғазога ўтказмади

Исроил Маҳмуд Аббосни Ғазога ўтказмади

Исроил Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Ғазо секторига ташриф буюришига рухсат бермади.

Бу ҳақда Фаластин президентининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси ва унинг махсус вакили, вазир Риёд ал-Маликий маълум қилган. 

«Биз Исроилдан рухсат сўрамадик. Шунчаки президентнинг Ғазога боришини эълон қилдик. Шундан сўнг Исроилнинг жавоби келди, улар президент Маҳмуд Аббоснинг Ғазога киришига рухсат бермаслигини айтди», — дейилади хабарда.

Бундан олдин Аббос Ғазо секторига ташриф буюриш ниятида экани маълум бўлган эди. Аббос Ғазо секторига етиб бориши учун Исроил томонидан эгалланган ҳудудлардан ўтиши керак. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябрдан буён Исроил агрессияси оқибатида Ғазода 40 мингдан ошиқ киши ҳалок бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг