Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди.
Исроилдаги мавжуд вазият муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси яна бир бор қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:
1. Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг.
2. Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси хабарлари ва расмий хабарларини кузатиб боринг. Мобил илова ёки веб-сайт орқали Исроил қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар учун рўйхатдан ўтинг.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради.
4. Имкон қадар кўп одам бор жойларга боришдан сақланинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланг.
Эслатиб ўтамиз, ҲАМАС раҳбари Исмоил Ханиянинг ўлимига жавобан Эрон ушбу мамлакатга ҳужум уюштириши бўйича хабарлар тарқалди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter