Исроилдан кетишни режалаштирган ўзбекистонликларга йўриқнома берилди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатни тарк этишни истаган фуқаролари учун йўриқнома бериб, қандай тартибда Миср давлатига ўтиб олшалари мумкинлигини тушунтирди.
«Исроилни тарк этиш хоҳишингиз бўлса ёки Ватанга қайтишга зарурият туғилса, Исроил–Миср назорат-ўтказиш пункти «Таба/Бегин» орқали (Тель-Авивдан Табагача360 км.) ўтиш имкони мавжуд.
Бунда қуйидаги тартиб бўйича амалга ошириш мумкин:
- чегарани кесиб ўтишда амал қилувчи паспорт, ва бошқа зарур ҳужжатларингиз тўлиқ ва тартибда бўлиши шарт.
- Назорат-ўтказиш пунктларида Исроил ва Миср чегара хизматлари кўрсатмаларига қатъий амал қилинг.
- Чегарадан ўтиш имконияти ва тартиби вазиятга қараб ўзгариши мумкинлиги сабабли, олдиндан расмий манбалар орқали маълумотларни аниқлаб олишингизни тавсия этамиз.
«Таба»дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд», – дейилади расмий ахборотда.
Қўшимча қилинишича, Шарм аш-Шайх аэропортидан авиақатнов («Uzbekistan Airways», «Centrum Air», «Qanot Sharq», «Air Samarkand» ҳамда маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар парвозлари) орқали Ўзбекистонга етиб олиш мумкин.
Фуқаролардан Миср ҳудудига ўтишда муаммо ёки фавқулодда вазият кузатилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Исроил ҳамда Мисрдаги Элчихоналари билан боғланиш сўралмоқда.
Мисрдаги Элчихона билан боғланиш учун:
- + 20233364516
- + 201281444867
Исроилдаги Элчихона билан боғланиш учун:
- 03-672-2466
- 03-672-2371
- 03-758-5075
- 03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter