Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IUCN раҳбари Гретел Агилар Ўзбекистонга келди

IUCN раҳбари Гретел Агилар Ўзбекистонга келди

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори доктор Гретел Агилар 12—17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг #CMSCOP14 конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков кутиб олди.

Доктор Гретел Агилар 2023 йил октябр ойидан буён IUCN раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш, ҳукуматлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда экологик қонунчиликни қўллаб-қувватлаш борасида 30 йиллик тажрибага эга.

Эслатиб ўтамиз, CMSCOP14 доирасида Тошкент шаҳрида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг