Июлнинг илк душанбасида қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 2 июль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +22 ... +24 даража, кундузи +37 ... +39 даража иссиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +22 ... +27 даража, кундузи +35 ... +40 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +22 ... +27 даража, кундузи +35 ... +40 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +19 ... +24 даража, кундузи +34 ... +39 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +22 ... +27 даража, кундузи +37 ... +42 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +34 ... +39 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +12 ... +17, кундузи +19 ... +24 даража иссиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +19 ... +24, кундузи +34 ... +39 даража исиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter